Қозоқ адабиётининг ёрқин юлдузи

Плагиат

Ашық сабақтар
Қозоқ адабиётининг ёрқин юлдузи

Мақала авторы: Абдраймова Сайяра Абдукаримова
Жұмыс орны: О.Қ.О., Түркістан қаласы, Ш. Ниязов атындағы жалпы орта мектеп
Лауазымы: Ұстаз
Порталға жариялану мерзімі: 20.05.2016


Толебийский Экспресс

Manba: http://e-adabiyot.uz/jahon/jahon-adabiyoti-tarixi/171-2010-08-29-16-26-54.html

Ҳар қандай халқ ҳақидаги энг тўкис ва энг холис тасаввур шу халқнинг ноёб истеъдод соҳиблари, аввало, ёзувчи-шоирлари асарларида, санъаткорлари ижодида ўз ифодасини топади. Шу боис биз Қозоғистон деган бепоён ва бетакрор ўлка, қозоқ деган бағри кенг, танти халқ ҳақида гапирганда даставвал Абай сингари ушбу миллатнинг таниқли маънавият намояндаларини эсга оламиз. Анча кейинроқ шаклланган зиёлилар авлодидан эса, аввалло, албатта Мухтор Авезовни эслаймиз. Қозоқ халқига хос бўлган маънавий қудрат ва беқиёс истеъдодни айнан мана шу зиёли ва юксак маърифатли инсон ўзида мужассам этган эди. Ижодкорнинг қозоқ халқи тарихидаги ўрни ва аҳамиятига бу қадар юксак баҳо бераётганимиз бежиз эмас. Чунки қозоқ миллий насрини айнан мана шу инсон юқори поғонага кўтарган ва дастлабки йирик роман-эпопеяни яратган. Шунингдек у кўплаб ёрқин ва бадиий мукаммал ҳикоя ва пьесалари, рус ва Оврупа мумтоз адабиётидан қилган таржималари билан қозоқ адабиётини дунёга танитди. Қолаверса, у беқиёс тафаккурга эга бўлган олим ва тадқиқотчи ҳам эди. Мухтор Авезовнинг ижодкор сифатидаги ўзига хослиги уй-хаёлларининг кенглиги, истеъдодининг ғоятда серқирралиги ва илоҳий қобилиятида намоён бўлар эди. Лекин дунё адабиётида юлдуздек чақнаб, шон-шуҳрат қозонган бўлса-да, Мухтор Авезов халқи билан доим ҳамнафас яшади, оғир синов дамларини ҳам у билан бирга ўтказди, шу боис ҳаёти бир текис ва силлик кечмади. Мухтор Умарович Авезов 1897 йил 28 сентябрда Семипалатинск (Етти утов) уездининг Чингиз волостида  кўчманчи  оиласида  туғилди. Мухторнинг  бобоси — Аваз бобо қозоқ халқининг буюк шоири Абайнинг содиқ дўсти, уиинг шеърлари мухлиси эди. Мухторнинг болалик йиллари қадрдон овулида ўтди, у шу ерда ўқиш-ёзишни ўрганди. Ёши ўн бирга етганда, отасидан жудо бўлади, уни тоғаси Қосимбек ўз тарбиясига олади. У 1919 йилда Семипалатинскдаги ўқитувчилар семинариясини тамомлайди. Айнан мана шу ўқув даргоҳида у ўзининг шонли ва мураккаб ижод фаолиятини бошлайди. У дастлаб драма асарлари ёзишни машқ қилади. 1917 йилда бўлгуси ёзувчи «Енлик ва Кебек» номли фожиасини ёзади. Бу қозоқ адабиётидаги дастлабки драма асари эди. Бу асар ушандан буён (такомиллаштирилган куринишда) энг яхши қозоқ театрлари саҳнасидан тушмай келади. Уни машҳур «Ромео ва Жулетта» пьесасининг қозоқча шакли деса ҳам бўлади. Унинг воқеавий мазмуни, яъни сюжети жуда оддий: ўзаро душман бўлган икки уруққа мансуб бўлган ёшлар бир-бирига кўнгил бериб, қариндош-уруғларнинг қаршилигига қарамай, турмуш қурмоқчи бўладилар ва охир-окибатда қабила суди хукми билан иккаласи ҳам қатл этилади. Хуллас, инсоннинг табиий ҳақ-ҳуқуқи, теран ва қайноқ ҳис-туйғулари қабилавий феодал тузумига хос асрий «анъана ва меъёр»ларни енголмайди. Бирок рисоладагидек инсоний турмуш, эҳтирос ва мехр-мухаббатга, эзгулик ва мурувватга тўлиқ ҳаёт учун кураш мавзуси Мухтор Авезовнинг бошқа кўпгина асарларида давом этади. 1922 йилда у Ўрта Осиё Давлат университетига эркин тингловчи бўлиб ўқишга киради ва «Чулпон» журналида хамкорлик асосида ишлай бошлайди, унинг бир талай ҳикоялари айнан мана шу журналда чоп этилади. Аммо унинг биринчи ҳикояси — «Етимнинг ҳақи» бундан олдинроқ пайдо бўлган эди. Мана ўша асардан олинган муъжаз бир парча: «Январь охирлаб борарди. Аёзли кун истар-истамас уфкка бош қўймоқда эди. Осмон мусаффо эди. Факат уфқ бағрида, худди темирчининг сопқонидек булутларнинг жезсимон булаклари чуғ бўлиб яллиғланиб ётарди. Уларнинг ортидан офтобнинг киприксиз, ўртаси дорли қўрқинчли қонли нигохи кўзга ташланиб турарди. Сал тепарокда, тутун ўрамлари каби, қуйруғи қирмизи булутчалар осилиб ётарди. Унинг тепасидаги осмон бўзариб-кўкариб кўзга ташланар эди. Бир чеккада тескари ағдарилган кулчадек ой якка-ёлғиз осилиб турарди. У алланечук хадиксирагандек гуё тўр парда ортидан қараётгандек эди. Кун буйи килт этган шамол тургани йук, лекин Кушкпоя давонида ел гужгон уйнаб ётар эди. Эндигина ёккан кор кирмизи-настарин рангдаги шаклларга кириб, хар тарафга сочилар эди. Соялар худди буртиб чиккан томирлар каби кузга ташланар ва гуё судрала-судрала корли тепаликларнинг кирмизи рангини суриб олаётгандек эди». Бу — ёзувчининг дастлабки хикояси эди. Бу асарда буюк суз устасига хос унсурлар шунчаки кузга чалиниб колмайди. Бу хикоя козок адабиётида катта нстеъдод сохиби пайдо булганидан далолат берарди. Лекин ёш Мухтор Авезов уша пайтдаёк хали жуда куп укиб-урганиши зарурлигини дил-дилидан хис этиб турар эди. Бу даврда булгуси ёзувчи билимга ута ташна, уз максадига эришиш борасида собит эди. У 1928 йилда Ленинград Давлат университетининг филология булимини муваффакиятли битириб, Тошкентдаги Урта Осиё университети шаркшунослик факультети кошидаги аспирантурага укишга киради. Бу пайтда Козок театрлари сахналарида унинг асарлари тинимсиз намойиш этилар, хикоя ва киссалари китоб холида нашр килинар эди. Айникса, унинг анчагина реалистик ва мардона ёзилган хикоялари машхур булиб кетган, уларда муаллиф бадиий буёклардан мохирона фойдаланиб, кахрамонлар рухияти ва феъл-атворини чукур хамда хар томонлама ёритиб берган эди. Мана, уша кезлардаги энг машхур хикояларидан бири — «Мотамдаги гузал» асарининг вокеий мазмуни куйидагича. Ёш ва чиройли келинчак бева колади. У шариат коидаларига амал килиб, эрига содик колади. Окинлар, яъни козок шоирлари унинг садокатига тахсинлар айтади. Лекин навкирон вужудида ёшлик эхтирослари жуш уради. Шу боис у изтироблар, чигал уй-хаёллар гирдобида азоб чекади ва толикади, охири токати ток булиб, дуч келган биринчи одамга узини бахш этади. У бой ва сохибжамол келинчак булатуриб, уни хатто хаёлига хам келтирмаган кекса бир чупон огушидан панох тилайди. «Мотамдаги гузал» хикоясини мутолаа килар экансиз, беихтиёр таникли рус адиби Иван Буниннинг «Коронги хиёбонлар» деб номланган машхур туркумига кирувчи хикояларни ёдга оласиз. Мана, узингиз бир мукояса килиб курннг-а: «Ойдин кечанинг туси учди, сув ва майсаларнинг шуъласи сунди, олис-олислардаги тог чуккиларининг туманли манзаралари куздан йуколди. Аммо Коракуз сахросининг томирларида аланга шарпалар завку шавкка тулиб ракс тушар эди. Эхтиросларнинг хира пардаси оркали у Булатнинг саргиш юзи ва унинг оппок булиб яркираб турган курак тишларинигина кура олди, холос». Агар ёзувчи узининг илк асарларида халк рухиятининг узига хос жихатларини акс эттирган холда реал манзараларни тасвирлашга кодир адиб сифатидаги бекиёс истеъдодинн намоён кила олган, унинг асарла¬рида табиат жонланиб, вокеалар ривожида унинг инсонга нисбатан фаоллиги мухим урин тутган булса, Мухтор Авезов кейинги асарлари воситасида узини ёзувчи-рухшунос, ёзувчи-тахлилчи сифатида намоён этди. Унинг ижоди кучи айнан ана шундадир. Мухтор Авезовнинг энг машхур, эхтимол китобхонлар севиб укийдиган хикояларидан бири «Чиябури» асаридир. Менинг назаримда, бу — эрксевар, ёввойи ва кучли йирткич хакида дунё адабиётида яратилган энг яхши асарлардан. Ушбу хикоя Жек Лондоннинг «Ок йирткич» асаридан таъсирланиб яратилган. Мухтор Авезов бу асарни укиб, жуда завкланган. Умуман, ута таъсирчан булган козок адибига тан бериш керак. У хар хил йуналиш ва авлодга мансуб ёзувчиларни севган ва уларнинг асарларини укиб, завкланган, адабиётда уз урнига эга бу¬либ, дунёвий довруг козонган пайтида хам улардан куп нарса урганган. «Чиябури» хикояси бир карашда хам болалар, хам катталар учун ёзилганга ухшайди. Нимасини айтасиз, унинг вокеалар йуналиши хам оддий, шу билан бирга, хикоя теран мазмун билан сугорилган. Менимча, «Чия¬бури» хикояси — рамзий хикоя. Биринчидан, туркий халклар учун бури тимсоли узига хос тотем — эътикод тимсоли булган. Кадимий турк афсонасига кура, айнан бури барча туркий халкларнинг аждоди хисобланган. Эхтимол шунинг учундир муаллиф узига хос махорати билан ушбу тимсолни яратадики, уни укиб, завкланмаслик мумкин эмас. «Качон караманг, у силласи куриб, жим турар эди», «… тиззаси худди бузокдек келадиган, елкаси нак буканикидек йирик» каби тасвирлар хикоянинг жонли ва таъсирчанлигидан далолат беради. Яна бир мохир санъаткор, узини Мухтор Авезовнинг шогирди деб биладиган Чингиз Айтматов «Кунда» романида Тошчайнар ва Акбара тимсолларини зур мехр-мухаббат билан тасвирлайди. Лекин бошка томондан, айнан бури — Куксерек — узини боккан ва бошпана берганларга бахтсизлик келтиради. Бошкачарок айтганда, одамларнинг узи, уз овулида уя фожиаларига замин яратади ва уни бартараф этиш чорасини тополмайди. Факат купдан-куп саъй-харакатлар натижасида, бор имкониятлар ишга солингач, Куксерек кулга олинади. Хикоя нихоясида бир кампир Куксерекка карата: «Сенда узи виждон деган нарса борми, Конхур?» деб бакиради. Ахлокий мезонлар, афсуски, жамият багрида уз кучини йукотади, айнан ана шу ахлокий майлини ва ташналикни кондириш йулида у уз кучини йукотади. Качонлардир шундай булган эди, таассуфки, то хануз шундайлигича колиб келмокда… Мухтор Авезов Тошкентдаги таълим даврини тугатгач, уста ёзувчига ва гоятда сермахсул ижодкорга айланади. Колаверса, унинг аксарият асарлари нафакат козок адабиётининг, балки дунё адабиётининг олтин хазинасидан жой олган. Мухтор Авезов козок адабиётида мутлако янги жанр хисобланган очеркчилик ривожига хам салмокли хисса кушиб куплаб очерклар яратди. Ёзувчи бу мухтасар-публицистик маколаларни чинакам бадиий асарга айлантириб ёзар, уларни очеркчиликнинг янги шакли — очерк-хикоя десак-да хато булмас. Ёзувчининг ажойиб илмий-тадкикот маколаларининг узи алохида жилдни ташкил этади. Уларни укиб, муаллиф билимларининг теранлигидан хайратга тушасиз. Бу хол, аввало, козок халк огзаки ижоди асарлари тадкикига багишланган асарлар мисолида намоён булади. Лекин Мухтор Авезовнинг дунё микёсида шухрат топишида «Абай йули» роман-эпопеяси мухим урин тутди. Сирасини айтганда, адибнинг илгари яратилган барча асарлари буюк окин-адиб Абай Кунонбой хакидаги мана шу романни ёзиш учун тайёргарлик даври булган. Бу роман ёзувчи хаётининг мазмунига айланиб колган эди. Роман-эпопея икки китобдан ташкил топган. Уларнинг хар бири яна иккита китобга булинади. Эпопеянинг биринчи китоби 1942 йилда, туртинчиси эса 1956 йилда нашр этилади. Умуман, Мухтор Аве¬зов козок халки хаёти хакида гоятда улкан романлар силсиласини яратишни кунглига туккан эди. «Абай» романи ана шу силсиладаги дастлабки роман эди. Бу уринда шуни таъкидлаш жоизки, шунга ухшаш ижодий режалар ва уларни амалга ошириш тажрибаси дунё адабиёти амалиётида хам куп булган. Бундай сирадаги романларнинг хар бири узича мустакил, аммо шу билан бирга, уларда даврнинг, халк тарихининг улкан манзаралари яратилади. Масалан, Эмиль Золя, Дмитрий Мережковский асарлари бунга мисол була олади. Мухтор Авезовнинг ижодий кашфиёти шундан иборат эдики, у Марказий Осиё адабиётида биринчилардан булиб бутун бир халкнинг ярим асрлик хаёт йулини кенг ва хар томонлама тадкик этди, укувчини хайратга соладиган бадиият кучи ва теранлик билан козоклар жамиятининг XX аср арафасидаги патриархал-ахлокий масалаларини ёритди. «Абай йули» эпопеяси — козок адабиётининг чуккисидир. Таникли козок олими К.Сатпаев ушбу асар хакида фикр юрита туриб, уни «Козок халкининг XIX аср иккинчи ярмидаги хаёти ва турмушининг хакикий комуси» деб таърифлаган эди. Дархакикат, бу асар мавзуси, вокеликни теран ёритиш ва бадииятига кура мислсиз ходисадир. «Абай йули» эпопеясн таркибан мутаносиб ва уйгун асардир. Агар романнинг барча китоблари яхлит холда козок жамиятининг ярим асрлик хаётини кайтадан жонлантириб берса, унинг хар бир китоби эса вокеалар ривожи ва бадиий курилиш жихатдан яхлитлик касб этиб, Абайнинг рухий-маънавий камол топишидаги муайян боскични акс эттиради. Эпопеянинг яхлитлиги факат гоявий максаднинг умумийлиги воситасида вужудга келади. Мухтор Авезовнинг узи бу хакда шундай деган эди: «Шу тарика турт китобнинг хаммасида шоир ва мутафаккир — Абай сиймосида мужассамлашган янгилик ва биркуз, бадковок Кунонбой тимсолида акс этган эскилик уртасидаги кураш асосий гоядир. Эскилик рамзи булган Кунонбой кейинча гуё купдан-кун майда-майда «кунонбойчалар»га айланиб кетади. Уларнинг энг ёркин намунасн булган (бир куз тарзда тасвирланиши хам бежиз эмас) Урозбой туртинчи китобда Абайга карши каратилган фитналарга бошчилик килади». Муаллиф роман-эпопеяни яратиш учун куп вакт тайёрланди, чунки Абайни халк жон-дилдан севгани ва бошига кутарганига карамай, у вактда деярли хеч канака далилий ашё, хужжат колмаган. Тугри, Мухтор Авезов йигитлик даврида буюк козок шоирнинг айрим замондошлари билан, жумладан, уз китобининг булгуси кахрамонлари Дилда ва Айгерим билан учрашган. Орадан йиллар утиб, ёзувчи бу хакда шундай ёзган эди: «Карияларнинг гира-шира эслаб айтган хотиралари Абайнинг ёшлигини тасаввур этишда менга жуда кул келди, олтмиш ёшли Айгеримнинг чехрасига бокиб, качонлардир шоир аклини шоширган унинг гулдек ёшлигидаги хусну чиройини тасвирлашга харакат килдим». Бирок Мухтор Авезовга, шубхасизки, Абайнинг шеърияти асосий манба булиб хизмат килди. Мухтор Авезовнинг Абайнинг «Бургут тутган чавандоз эрта ёккан кор куйнида учиб боради» деб бошланувчи шеъри асосида яратган хикояси машхур. Ёзувчининг узи бу хикоя хакидаги эсдаликларини шундай ифода этган: «Мен бургут билан бирга овга чиккан Абайни тасвирлар эканман, бу шеърнинг тугилишига таъсир этиш эхтимоли булган холатларни жонлантиришга харакат килдим. Ов пайтида, улжа томон куйиб юборилган бургут тулкининг устига ташланган чогида беихтиёр оппок момик кор ва унинг устида тим кора бургут билан олишаётган кизил тулкичага кузи тушиб, хаёлида чумилаётган киз тимсоли жонланади, кейин у бу тимсолни уз шеърида акс эттиради. Бу манзара тулигича хакикий лирик танаффус, Абайни биринчи махбубаси — Туржон яшайдиган овулга бошлаб келган бурон манзарасини тасвирлаш олдидан кулланган рухий маром усули эди. Бу бурон шоирнинг узи бошдан кечирган рухий долгалар учун бир сабаб, бир рамз эди. Мен бу учрашувнинг мураккаб рухий сахнасини имкон кадар анча аник тасвирламокчи эдим. Бурон манзарасини анча куюк буёкларда ифода этдим. Овчилар бир неча кеча-кундуз мобайнида чулу сахро багрида улокиб юради, халокат домида колади. Нихоят, холдан тойган йуловчилар номаълум овулга келиб колади, чироклар шуъласи чанг-тузон ортидан уларни узига чорлайди. Бехосдан кургонга кадам куяр экан, рухан бундан учрашувни хаёлига хам келтирмаган Абай бемадор ва бехол эди, у каттик иситмалай бошлайди. Бутун вужуди ут-олов булиб, аланга огушида тулганиб ётар экан, алахсираб, хеч нарсанинг фаркига бормас, гуё куни битгандек туюлар эди. Уни факат Тугжон дарддан халос этиши мумкин. Тугжон бирор нарса хиргойи килиб беришни сурайди, у уз мухаббат кушигини эсламокчи булади, лекин мадори етмайди. Бу учрашув сабаб Абай бутун борлиги билан Тугжонга богланиб колганини хис этади ва янгидан кашф этилган севги унинг учун ута ишкий, ута эхтиросли кушикларнинг битмас-туганмас манбаига айланади». Эпопеянинг асосий мавзуси — козок халкининг урта асрлардан буён давом этиб келаётган зулматдан тараккиёт, миллатнинг гуллаб-яшнаши сари бориш йулидир. Фалсафа, гузаллик ва жозиба, халкнинг ранг-баранг хаёти ва турмуш тарзи, анъана ва одатлар, шеърий истеъдод ва мехмондустлик яхшилик ва адолат — хуллас, халкнинг ярим асрлик тарихи роман сахифаларида бутун гузаллиги, табиий тарихий ривожланиши ва мураккаб ижтимоий чигалликлари билан акс этади. Козок халкининг миллий характерига хос хусусиятларни уз сиймосида мужассамлаштирган, халк хаётига алокадор асосий вокеа-ходисалар унинг атрофида кечадиган реал тарихий шахсни бош кахрамон килиб танлаб олар экан, Мухтор Авезов шу тарика козок халки танлаган йул тарихий тараккиётнинг бурилиш нуктасида накадар огир ва мураккаб кечганини курсатиб беради. Абай сиймоси — козок адабиётидаги энг мураккаб тнмсоллардан бири. Буюк шоир давр билан, халк би¬лан, жамиятнинг барча асосий катламлари билан куп томонлама алокада тасвирланган. У уз давридаги муаммоларнинг энг кучли гирдобида колиб кетади. Биз санъаткор уз кахрамонини бутун роман-эпопея давомида кандай мохирлик билан тасвирлаётганини кузатиб борамиз: Кунгли нозик таъсирчан усмир, ошиклик дардига чалинган йигит, оила бошлиги — ота, ёшларнинг илхомчиси булган устоз-муаллим, халкнинг дусти ва курашчиси шоир. Роман марказида ижодкор шахс тасвирланишининг узи теран маънога эга. Абай узига кадрдон булган сахрога теран томирлар билан богланиб колган. Ёшлигида орттирган хамфикри, чинакам, содик дусти Ербол бир умр унга хамнафас булади. Шоирга бенихоя вафодор булган бу инсон гуё Абайнинг иккинчи «мен»и сифатида намоён була¬ди. Ёзувчи Ербол тимсоли воситасида бамисоли халкнинг буюк шоир хакидаги гам-ташвишларини курсатгандек булади. Шоирнинг иккинчи олами муаллифнинг доимий диккат-эътиборида. Ёзувчи энг нозик кечинмаларни хам, кахрамон рухиятидаги арзимас узгаришларни хам куздан кочирмайди. Бу факат Абайнинг тарихий шахс экани билан эмас, балки унинг улкан акл-идрокка эга буюк шоир булгани билан хам изохланади. Абайнинг Пушкин кахрамони — Татьянанинг мактубини таржима этишга багишланган лавхада унинг ижод оловида кандай куйиб-ёнгани айникса яккол тасвирлаб берилган. «Татьянанинг нолалари»да Абай уз калбидаги изтиробларга хамоханглик топади. Шоир куллари уз-узича, беихтиёр довоткалам сари, Пушкин асарлари сари чузилади. Шу тарика факат Татьянанинг калб туридаги хис-туйгуларни очиб берадиган бетакрор таржима вужудга келибгина колмайди, балки янги наво, янги кушик хам яратилди. Абай бу кушик воситасида узи севган кизга аталган утли мухаббатини ифода этди. «Татьянанинг мактуби»ни Айгереи куйлайдиган ва Абай бутун вужуди билан сел булиб тинглаб утирадиган лавха тасвирида Мухтор Авезов шоирнинг калб холатини худди ойнада куриб тургандек акс эттиради: «Абайнинг назарида, у узини, яъни качонлардир махбубасидан нигохини узолмай, хатто дамини хам чикаролмай у куйлаган кушик сехрига берилган Абайни кайта топгандек булди… У куйлаётгани йук, у кунглида пинхон хасратларни тукиб солаётган эди. Бу факат Татьянанинг калб сири эмасди…» Зукколик ва нозиктаъблик — Абайнинг асосий хусусиятларидан эди. У ярим аср мобайнида куп кувонч ва хасратларни бошдан кечиради, инсонлар томонидан содир этиладиган аблахлик ва алдовларни курди, якин кишиларидан жудо булди, эл-юртнинг олкиши-офаринига эришди. Лекин шунча аччик-чучукларни бошдан кечирганига карамай, унинг куп киррали шахсиятида качонлардир Корашух этакларида илк сабокни олган зукко за мумин-кобил усмирнинг сиймоси хамиша намоён булиб турди. Уша ерда унинг отаси Кунонбой сахрода юрган одамнинг аклига хам сигмайдиган ёвузликка кул урган эди: Кунонбой узининг нуфузи, маккорлиги ва эркаланиб, хаддидан ошиб кетгани боис сахро бойларини машъум бир хукмни имзолашга мажбур этган эди. Бу хол Кадарнинг такдирини фожиали тарзда хал этган эди. Кунонбой унинг ерига куз олайтирган эди. Абайнинг мана шу вокеадан кейин кечган бутун хаёти, бутун хатти-харакатлари гуё ана шу фожиа билан чирмашиб кетгандек. Айнан ана шу вокеалар Абайни хаётдаги уз урнини тугал англаб етишга, отасига бошкача куз билан караш ва унинг метин кулларидан кутулиб кетишга мажбур этади. Ота-бола уртасидаги карама-каршилик аста-секин жиддийлашиб боради: «Биринчидан, сен нима кадрли, нима арзимас нарса эканининг фаркига бормайсан. Газнангни уйлаб-нетиб утирмай елга совурасан. Сен хаддан зиёд ок-кунгил ва соддасан, худди сохиллари теп-текис кулга ухшайсан. Бундай кулнинг сувини итлар хам булгайди, моллар хам лойкалатиб утади. Иккинчидан, сен дусту душманнинг фаркига бормайсан, душманга душмандек дустга дустдек карайсан. Сенинг кунглингда сир ётмайди, дардингни хаммага дастурхон килаверасан. Халкни эргаштирмокчи булган одам бундай килмаслиги лозим. Акс холда у халкни бошкара олмайди. Учинчидан, сен русларга суйкалишни бошладинг. Сенинг кунглинг шуларга мойил, шунинг учун хам сен мусулмонлар уртасида обру-эътибор тополмайсан». Абайнинг отасига айтган жавоб сузлари роман вокеалари ривожидаги мухим боскич хисобланади. Ушбу сузларда Абайнинг хам, муаллифнинг хам буюклиги ва донишмандлиги яккол намоён булади. Ота узи тилга олган учта масала юзасидан хам углидан муносиб жавоб олади: «Сизнинг айтишингизча, мен сохиллари яйдок, теп-текис кул эканман. Хуш, бунинг нимаси ёмон? Ёки бундан кура, факат аркони, челаги ва бакувват куллари бор одам сув олиб ича оладиган тубсиз кудук булган маъкулми? Мен хаммага — карияларга хам, болаларга хам, бечораларга, хуллас, кимнинг кули калта булса, барчасига фойдаси тегадиган одам булишни афзал биламан. Иккинчидан, халк кимки азоб-укубатига шерик булса, ушанинг гапига кулок тутади. Учинчидан, русларни тилга олдингиз. Халкимга ва менга энг азиз нарса — билим ва зиё… Бу нарсалар эса русларнинг қўлида…» Роман муаллифнинг буюклиги ва кудрати шундаки, «Абай йули» роман-эпопеяси турли лавхаларнинг ягона ансамбли сифатида намоён булади. Бу лавхалар хаётнинг чукур катламларини очиб беради. Романдаги купдан-куп кахрамонлар тизими козок халки хакида, унинг мураккаб такдири, юксак ахлокий ва маънавий хусусиятлари хакида яхлит тасаввур уйготади. Бу йирик асар романчиликнинг бир талай жанрларининг хусусиятлари — рухийлик, оилавий-маишийлик, ижтимоийлик ва фалсафийликни камраб олади. Тимсоллар, манзараларнинг микёси ва нихоятда купкирралилиги шундан. Одамлар ва вокеаларнинг улкан окими Абай яшаган даврни бутун мураккаблиги ва ранг-баранглиги билан кайта жонлантиради. Бу жихатдан Чингиз Айтматовнинг куйидаги мулохазалари гоятда уринли: «Мухтор Авезовнинг истеъдоди, билим даражаси ва сузни эгаллаш махоратига кура хар ишни эплагувчи, яъни универсалдир. Бундай эплилик гоятда соф ва теран узига хослик билан муштараклашиб кетади. Унинг буюк «Абай» эпопеяси, киссаю хикоялари, пьесалари — юксак андозадаги меросдир. Бу шундай кечмиш эстетик дунёни, унингсиз кураш ва фожиа оркали мудом хурликка, маънавий софликка, ижтимоий адолатга интилган абадий, тубсиз-нихоясиз инсон мохиятини англашнинг имкони йук. Мухтор Авезов буларнинг барчаси хакида катта микёсда, куюк буёкларда, юрак кони ва азоби билан хикоя килади. Мухтор Аве¬зов шундай бир гузаллик оламики, бугунги кунда унингсиз утмиш ва бугунни бутун карама-каршилигини, узгаришларнинг тарихийлиги ва ахамиятини тасаввур этиш кийин». Роман-эпопеяда гоятда мухим поэтик тимсол борки, Мухтор Авезов бош кахрамонини айнан шунга киёслайди. Бу тимсол — тошлок ерда буй чузиб, баланд, катта кари дарахтга айланган, осмонга бокиб, уз бутоклари-нинг такдири, узининг куп йиллик хаёти мазмуни тугрисида сурайдиган Чинор тимсолидир. Мухтор Авезов Абай хакидаги маколасида буюк окин козок адабиётининг забардаст кайрогочи, унинг соясида козок ёзувчиларининг купгина авлодлари утириб, нажот топган, дея таъкидлаган эди. Менинг назаримда Мухтор Авезовнинг узи хам ана шу нажот топганларнинг бири — энг истеъдодлиси ва яккол эсда коладигани. Мухтор Авезов бир сузида япон халкининг «Агар Никкони курмаган булсанг, койилмаком сузини айтмай куякол» деган иборасини эслаган эди. Ёзувчининг узи эса Никкога борган ва бу шахарнинг хусну тароватини куриб, чиндан хам койил колган эди. Лекин мен Японияга бормаганман, бинобарин Никконинг жозибасидан бахраманд булмаганман, шунга карамай, зур масъулият билан, узимга ишониб айнан уша сузни айтмокчиман — койилмаком сузи буюк козок адиби ижодига гоятда муносиб.

Конкурстар мен олимпиадалар - https://talimger.kz

Республикалық қашықтық олимпиадалар — http://clever.zti.kz

Республикалық конкурстар, курстар, конференциялар мен олимпиадалар — https://ukz.kz

Конкурстар, конференциялар және олимпиадалар — https://tarim.kz

Халықаралық семинарлар, олимпиадалар мен конкурстар — https://mriks.ru

Халықаралық педагогтар ассоциациясы - https://iae.su

Конкурстар мен олимпиадалар - https://kzu.kz